Жарир Абу Назрадан, у киши эса Абу Саиддан ривоят қилади: Абу Мусо Умарга эшикнинг орқасидан уч маротаба салом берди, у кишига жавоб қайтарилмади, шундан кейин у киши орқасига қайтди. Умар у кишини изидан одам юбориб деди: «Нима учун қайтиб кетдингиз?» Абу Мусо: «Расулуллоҳс.а.в. «Агар бирортангиз уч маротаба салом берса-ю, унга жавоб бўлмаса, орқасига қайтсин», деганларини эшитгандим», деди. Умар деди: «Бунга албатта далил келтирасиз ёки мен сизни жазолайман». Биз ўтирган жойга Абу Мусо ранги ўзгарган ҳолда келди. Биз у кишига «Сизга нима бўлди?» дедик. У киши бўлган воқеани айтиб берди ва: «Бирортангиз буни эшитганмисиз?» деди. Биз: «Ҳа, ҳаммамиз эшитганмиз», дедик. Бир киши унга қўшилиб халифанинг олдига борди ва гувоҳликка ўтди. Алий р.а. шундай деди: «Агар Расулуллоҳс.а.в.дан бирор ҳадисни эшитсам, Оллоҳ мени хоҳлаган нарсаси билан ундан фойдалантирарди. Агар у кишидан бирор киши ҳикоя қилиб берса, у кишидан қасам ичишини сўрардим, агар қасам ичсагина бу гапни тасдиқлардим».
Саҳобалар асри ўтиб тобеинлар асри келганда, улар ҳам саҳобаларнинг йўлини тутдилар. Улар ҳадисга қаттиқ эътибор бериб, ривоят йўли билан тарқатишди. Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгунча саҳобаларга эргашиб келдилар. Умар ибн Абдулазиз ҳадисларни ёзишга буюрди. Бухорий ўзининг саҳиҳ китобида шундай дейди: «Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Ҳазмга шу маънода хат ёзди: «Расулуллоҳс.а.в.дан бўлган ҳар бир ҳадисни ўрганиб чиқиб, ёзинг. Мен илмнинг йўқолиб кетиши ва олимлар кетиб қолишидан қўрқаман. Расулуллоҳс.а.в.нинг ҳадисларинигина ёзинг. Илмни тарқатинглар, билмаганлар билгунча ўргатинглар. Чунки илм, сирга айланмагунча ҳалок
124-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|